
Президентимизнинг «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қабул квотаси икки бараварга оширилади.
Шунингдек, қуйидагиларни назарда тутувчи клиник ординатурада ўқитишнинг янги тизими жорий этилиши белгиланди:
клиник ординатура ўқув даврининг иккинчи йили:
- ҳудудлардаги ихтисослашган тиббиёт марказлари филиаллари,
- вилоят болалар ва катталар кўп тармоқли тиббиёт марказлари,
- Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази филиалларида ўтказилади, шунингдек, маълум бир қисми иш жойида давом эттирилади.
- ҳудуд учун зарур бўлган тор мутахассисликдаги шифокорларни тайёрлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан етарли миқдорда грант ажратилади;
- мазкур грант асосида таълим олган битирувчиларга тегишли ҳудудга бориб, уч йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади;
- ҳудудга фаолият юритиш учун юборилган тор мутахассисликдаги шифокорларнинг яшаш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Соғлиқни СақлашИслоҳотлар ДавомийлигиТиббиёт ХодимлариКлиник ОрдинатураМахаллий БюджетТор Мутахассислик Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар