11:23 / 08.05.2021
1 156

Ўзбекистонда бир кунда яна 381 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда бир кунда яна 381 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 7 май куни яна 381 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 93 978 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг
  • 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 7 нафари Андижон вилоятида,
  • 11 нафари Бухоро вилоятида,
  • 7 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 8 нафари Наманган вилоятида,
  • 80 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 8 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 15 нафари Фарғона вилоятида,
  • 6 нафари Хоразм вилоятида,
  • 62 нафари Тошкент вилоятида,
  • 153 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Бухорода 8 нафар,  Жиззахда 7 нафар, Қашқадарёда 7 нафар, Навоийда 2 нафар, Наманганда 2 нафар, Самарқандда 70 нафар, Сирдарёда 9 нафар, Сурхондарёда 11 нафар, Фарғонада 9 нафар, Хоразмда 3 нафар, Тошкент вилоятида 56 нафар, Тошкент шаҳрида 181 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 89 703 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 662 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3613 нафар бемор даволаняпти.

Эслатиб ўтамиз, 6 май куни Ўзбекистонда бир кунда 421 кишида коронавирус тасдиқланган, қурбонлар сони эса уч нафарга кўпайган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда бир кунда яна 381 кишида коронавирус аниқланди