15:03 / 19.05.2021
2 044

Бюджетдан ажратилган пул ўзлаштирилиб кетяпти


Бирламчи тиббиёт муассасаларини дори ва тиббиёт воситалари билан қўшимча таъминлашга жорий йил инвестиция лойиҳаларини оптимизацияси ҳисобидан 165 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор давомида маълум қилди.

Шу билан бирга давлат раҳбари тиббиётдаги коррупцияга қарши кескин кураш олиб бориш лозимлигини таъкидлади.
— Биз бюджетдан тиббий хизмат учун пул ажратяпмиз, аммо бу маблағ жойларга борганда коррупция туфайли ўзлаштирилиб кетяпти. Нима учун шу муаммони ҳал қила олмаяпмиз? Ахир пахта деган оёғимизга кишан бўлиб турган нарсадан қутулдик-ку, мажбурий меҳнатни йўқ қилдик. Нима учун тиббиёт ҳам тартибга олинмаяпти? — деди президент.

Йиғилишда таъкидланишича, бир ҳафта муддатда инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобига ҳар бир вилоят кесимида иқтисод қилинадиган маблағлар аниқланади.

Бунинг эвазига, бирламчи тиббиёт муассасаларида аҳоли жон бошига дори-дармон учун ажратилаётган маблағ, 3 бараварга кўпаяди (5 мингдан 15 минг сўмга).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бюджетдан ажратилган пул ўзлаштирилиб кетяпти