Пойабзал сабаб Марказий осиёлик спортчининг олтин медали бекор қилинди

1 дақиқа ўқиш164
Пойабзал сабаб Марказий осиёлик спортчининг олтин медали бекор қилинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Қозоғистонлик енгил атлетикачи Ясмина Тўқсонбоеванинг 2026 йилги Осиё ўйинларидаги спортча юриш марафони бўйича ғолиблиги, унинг поябзали Ворлд Атлетикс талабларига мос келмаслиги сабабли рақибларининг протести ортидан бекор қилинди.
  • Тўқсонбоева мусобақани 3 соат 22 дақиқа 20 сонияда якунлаб, биринчи бўлиб финишга етиб келган эди.

Қозоғистонлик енгил атлетикачи Ясмина Тўқсонбоеванинг 2026 йилги Осиё ўйинларида 42,195 километрлик спортча юриш марафонида қайд этган ғолиблиги рақибларининг протести ортидан бекор қилинди. Спортчи бу ҳақда 28 сентябрь куни ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Тўқсонбоева мусобақа масофасини 3 соат 22 дақиқа 20 сонияда босиб ўтиб, финиш чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтган эди. Бу натижа унга Қозоғистон терма жамоасига Осиё ўйинларидаги тўққизинчи олтин медални олиб келиши кераклигини англатган.

Бироқ спортчи масофани якунлаганидан кейин унинг натижаси юзасидан расмий протест берилган. Мусобақанинг якуний баённомасида ҳам Тўқсонбоеванинг натижаси қаршисида “Protested” белгиси қайд этилган.

Протестга эса қозоғистонлик спортчининг мусобақада кийган пойабзали сабаб бўлган. Рақиблар Тўқсонбоева фойдаланган ASICS кроссовка модели World Athletics ташкилотининг расмий равишда рухсат этилган пойабзаллар рўйхатидаги талабларга мос ёки мос эмаслигини баҳс остига қўйган.

Шундан сўнг спортчининг марафондаги натижаси бекор қилинди. Натижада Қозоғистон терма жамоаси Тўқсонбоева ҳисобига ёзилиши кутилаётган олтин медалдан маҳрум бўлди.

Қизиғи, Тўқсонбоева якуний қарор маълум бўлишидан аввалроқ ижтимоий тармоқда ўз муносабатини билдирган. У ҳатто ундан олтин медаль олиб қўйилган тақдирда ҳам, қайта мусобақалашиб, ушбу медални яна қўлга киритишини айтган.

Шу тариқа, марафонда биринчи бўлиб финишга етиб келган қозоғистонлик спортчининг ғолиблиги кутилмаган тарзда пойабзал масаласи туфайли бекор қилинди. Энди эса Тўқсонбоеванинг мусобақадан кейинги баёноти унинг натижани тиклаш ва яна ғолиблик учун курашиш нияти борлигини кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?