23:13 / 19.05.2021
1 584

МИБ Фарғонада жорий йилда қарийб 2 трлн. сўмлик ижро ишларини тамомлади


Жорий йилнинг 19 май куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу жумладан мустақил блогерлар билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги АОКА вилоят бошқармаси масъул ходимлари, Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи Т.А.Абдуллаев ва бошқа масъул ходимлар ҳамда вилоят телерадиокомпанияси ходимлари иштирок этди.

Матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Т.Абдуллаев сўзга чиқиб, Бюро органлари давлат органларининг очиқлик сиёсатига доим амал қилиб келиши билан биргаликда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар билан мунтазам ҳамкорликда ишланаётганлигини таъкидлаб, жорий йилнинг 4 ойи давомида амалга оширилган ишларга қисқача тўхталиб ўтди.

Чунончи, жорий йилнинг 1 май ҳолатига Бюронинг Фарғона вилояти органлари томонидан 1,9 трлн. сўмлик 228 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 1,1 трлн. сўмлик 86 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича иш юритуви тамомланган. Шундан, 588,2 млрд. сўмлик 66 мингдан ортиқ ижро ҳужжати ёки 77 фоизи амалда ундирилиши таъминланган.

Давлат фойдасига ундирув билан боғлиқ 835 млрд. сўмлик ижро ишларидан 584,7 млрд. сўм ёки 70 фоизи тамомланиб, шундан 298 млрд. сўми амалда ундирилган.

Шунингдек, тадбир давомида 2020 йил 1 декабрдан бошлаб жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари,
жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича сотилган мол-мулкларнинг ярми - алоҳида ғазначилик ҳисоб-рақами билан пропорционал тартибда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, Фармонда белгиланган талабларнинг ижроси юзасидан ўтган 4 ой мобайнида санаб ўтилган 6 та йўналиш бўйича 29.4 млрд. сўм ундирув амалга оширилган бўлиб, шунинг 50 фоизи яъни 14.7 млрд. сўм тегишли тартибда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари учун йўналтирилган.

Бундан ташқари, бюро органларида долзарб масалалардан бири алимент тўғрисидаги ишлар бўлиб, иш юритувда бўлган 142 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларининг 33 мингдан ортиғи ёки 23%и алиментга оид ижро ҳужжатларини ташкил қилади.
Тадбир давомида журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Фарғонада жорий йилда қарийб 2 трлн. сўмлик ижро ишларини тамомлади