13:33 / 23.05.2021
2 558

Маст ўғил ўз онасининг қотилига айланди


8 май куни чироқчилик она бола Т.Н. ва Ж.Т. бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишади. Гап орасида ўзаро келишмовчилик чиқиб, улар тортишиб қолади. Тортишув жанжалга айланиб, тунги соат 02.00ларда ўғил Ж.Т. онаси Т.Н.га пичоқ уради. Натижада аёл вафот этган.

«Она ва боласи ўртасидаги совуқ муносабатлар бир кунда пайдо бўлмаган. Улар кунда бўлмаса-да, кунаро жанжаллашиб турганидан қўни-қўшнилар, яқинлари хабардор бўлган»,—дейилади хабарда.

Она ва бола билан ҳудуд профилактика инспектори бир неча бор профилактик суҳбат ўтказган.

Маҳалла фаоллари, оқсоқоллар ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳам 2-гуруҳ ногирони бўлган оилани муросага келтириш борасида амалга оширган қатор профилактик ишларга қарамай жанжал барҳам топмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маст ўғил ўз онасининг қотилига айланди