14:30 / 23.05.2021
2 236

Беш минг доллар порани олмаган подполковникка мукофот берилди


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида бўлган фуқаро С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситасини сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, фуқаро С.Х. Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Утемуратовга бир неча маротаба, ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судга юбормаслик эвазига 5.000 ( беш минг) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Подполковник А.Утемуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилиб, ўз билдиргисида, фуқаро С.Х.га пора бериш жиноят эканлиги, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир нечта марта тушунтириб, огоҳлантиришига қарамасдан, пора таклиф қилиб келаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу билдиргига асосан, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Х. таклиф қилган 5.000 АҚШ доллар пулларни подполковник А.Утемуратовга берган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган. Фуқаро С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора беришбилан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Жорий йилнинг 22 май куни, Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлигида, Қорақалпоғистон Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов томонидан касбига содиқ бўлиб, таклиф қилган порани олмаган подполковник А.Утемуратовга пул мукофоти унинг яқин қариндошига вазирлик раҳбариятининг ташаккурномаси ва қиммат баҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Беш минг доллар порани олмаган подполковникка мукофот берилди