1 882
Дониёр Ғаниев: «Энг катта хатомиз — муаммоларни алоҳида ўрганиб, уларга алоҳида ёндашишимиз»
«Тошкент Беш ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивалида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Ўзбекистонда муаммоларни ҳал қилишда кузатилаётган энг катта хатолар ҳақида гапириб ўтди.
Ғаниевнинг фикрича, энг катта хато — муаммоларни алоҳида ўрганиб, уларга алоҳида ёндашиш. Депутат муаммолар тизимли ҳал қилинмасдан, уларга алоҳида ёндашиб курашилса, узоққа борилмаслигини таъкидлаган.
«Халқ таълими, олий таълим деймиз, монополия деймиз. Буларнинг ҳаммасига ягона ечим — бу қонун устуворлиги. Иқтисодда рақобатни вужудга келтириш. Иқтисодда рақобат бўлса, коррупция ҳам йўқолади, таълим сифати ҳам ошади. Монополия ҳам йўқолади. Ҳамма муаммолар бир-бирига боғлиқ равишда барҳам топади.
Масалан, битта муаммони алоҳида ҳал қилиш деяпмиз, Паст Дарғом тумани ҳақида гапиряпсиз. Паст Дарғомдаги битта муаммони ҳал қилиш — бу кўрпани тортишдек гап-да. Кўрпани тортсак, Шоҳимардон очилиб қоляпти, улар учун кўрпани тортсак, Паст Дарғомда очилиб қоляпти. Бу вақтинчалик чоралар. Тизимли ҳал қилинмас экан, бу барибир вақтинчалик бўлиб қолаверади. Қонун устувор, иқтисодда рақобат бўлиши керак», — дейди депутат. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)