12:00 / 25.05.2021
1 687

Гаровдаги Captiva вақтинча МИБ ҳовлисидан жой олди


Мажбурий ижро бюроси Наманган туман бўлими томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбилар кўрилмоқда. Хусусан, куни кеча олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида тижорат банкида гаров сифатида қўйилган Captiva русумли транспорт воситаси топилиб, вақтинча тортиб қўйилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2021 йил 25 март кунидаги қарорига кўра жавобгар жамиятдан даъвогар Ипотека банк АТИБ Наманган вилоят филиали фойдасига 822.705.296 сўм кредит қарздорликни ундириш кўрсатиб ўтилган. Ундирув жамият ва 4 нафар фуқароларнинг Malibu 2, Captiva, Lacetti ҳамда Nexia 3 автотранспорт воситаларига қаратилган ва бошланғич нархлари белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Наманган  туман бўлими иш юритувига олинган ва давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Ихтиёрий муддат ичида жамият мутассаддилари кредит қарздорликни бартараф этишмайди. Шундан сўнг мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, гаровдаги транспорт воситаларини тортиш ишлари олиб борилади.

Куни кеча олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Captiva хатланиб, Бюронинг Наманган туман бўлими ҳовлисидан жой олди. Ҳозирда суд қарорида кўрсатиб ўтилган қолган транспорт воситаларини хатлаш давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гаровдаги Captiva вақтинча МИБ ҳовлисидан жой олди