23:43 / 25.05.2021
1 757

“Recruit Consulting Work Xususiy Bandlik Agentligi” МЧЖ мансабдор шахсларидан жабр кўрган фуқароларга етказилган зарар пулларини қайтариш бошланди


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими иш юритувига жиноят ишалар бўйича Яшнобод туман судининг 17.03.2021 йилдаги ижро варақасига асосан судланувчи Ж.Аллабердиев ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан дастлабки тергов органи томонидан судланувчилардан етказилган зарарни қоплаш учун хатланган жами 599.762.096 сўм пул маблағларини 405 нафар жабрланувчиларга мутаносиб (пропорционал) тақсимлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига 25.03.2021 йилда келиб тушиб ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида хатланган пул маблағларини Бюронинг Миробод туман бўлими депозит ҳисоб рақамларига ўтказиш юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиниб, ушбу пул маблағлари депозит ҳисоб рақамида жамланган.

Пул маблағларини жабрланган фуқароларга ўтказиш мақсадида уларнинг пластик карталари ва банк ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларни ариза орқали қабул қилиниб, бугунга қадар 280 нафар фуқароларнинг аризалари МИБ Миробод туман бўлимига келиб тушган.

Ариза топширган фуқаролардан жами 91 нафар фуқароларга 164.159.402 сўм тақсимланган пул маблағлари ўтказилиши таъминланди.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳисоб рақамлари ва банк реквизитлари тўғрисидаги маълумотларни ариза орқали тақдим этмаган фуқаролар ҳафтанинг душанбадан жума кунигача 09:00 дан 18:00 га қадар Бюронинг Миробод туман бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.
 (Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Меҳржон кўчаси, 19-уй ИНД:100105., тел: (71)207-09-27)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Recruit Consulting Work Xususiy Bandlik Agentligi” МЧЖ мансабдор шахсларидан жабр кўрган фуқароларга етказилган зарар пулларини қайтариш бошланди