09:31 / 27.05.2021
2 079

Тилла тишлар аслида қўйма тилла бўлаклари бўлиб чиқди


Божхоначилар тилла қуйма бўлакларини ноодатий усулда юртимиздан  олиб чиқишга уринган шахс фаолиятига чек қўйишди.
 Юртимиздан хорижга йўл олган фуқаро Н.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимлари эътиборини тортади.

Шундан сўнг, ушбу шахс “Bodyscanner” ускунаси ёрдамида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, фуқаро ўз оғиз бўшлиғига 163 граммлик тилла қуймаларини тиш учун қоплама шаклига келтириб жойлагани ва шу тариқа божхона назоратидан яширишга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда умумий қиймати 94,7 миллион сўмга тенг бўлган қуйма металл бўлаклари вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тилла тишлар аслида қўйма тилла бўлаклари бўлиб чиқди