10:30 / 27.05.2021
1 083

Чинозда тунда хонадонга бостириб кириб, эр-хотинга ҳужум қилган беш нафар шахс ушланди

Чинозда тунда хонадонга бостириб кириб, эр-хотинга ҳужум қилган беш нафар шахс ушланди

Тошкент вилояти Чиноз туманидаги хонадонларнинг бирига бостириб кирган шахслар қўлга олинди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 23 май куни 33 ёшли С.А. Чиноз тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 21 май кунидан 22 май кунига ўтар кечаси соат 01:15 ларда номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ҳолда Чиноз тумани Навоий кўчасида жойлашган яшаш уйига ғайриқонуний равишда бостириб кириб, турмуш ўртоғи 33 ёшли С.З. ва унинг ўзига ҳужум қилиб, уриб-дўппослаб, пул беришларини талаб қилиб, уйдан ҳеч нарса топа олмаганликларидан сўнг ҳодиса жойидан яширинганликларини, ушбу фуқароларни аниқлаб қонуний чора кўришларини сўраган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Чиноз туманида яшовчи 44 ёшли И.А., А.Ф., Р.Д., 25 ёшли Б.Ш. ва 19 ёшли Б.Б. содир этганлиги аниқланиб, улардан 2 дона қора ниқоб, 1 дона спорт кепкаси, 1 дона скотч ўрами ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, юқорида қайд этилган шахслар процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Чинозда тунда хонадонга бостириб кириб, эр-хотинга ҳужум қилган беш нафар шахс ушланди