11:00 / 27.05.2021
2 883

Фарғонада босқинчиликда айбланганлар суд залидан қочиб кетиши юзасидан ИИБ мансабдорларига жиноий иш очилди


Фото: «Orenburzhie.ru»
Босқинчилик жиноятида айбланаётган тўрт нафар шахс Фарғона вилоятининг Тошлоқ туман суди биносидан қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея маълум қилмоқда «Xabar.uz».

Қайд этилишича, дастлабки терговдаёқ қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган судланувчилар ўша куниёқ қўлга олинган.

Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, суддан қочиб кетган айбланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 222-моддаси 2-қисми «в» банди (қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Тошлоқ тумани ИИБ мансабдор шахсларига нисбатан ҳам Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми (мансабга совуққонлик билан қараш) билан иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари Фарғона вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада босқинчиликда айбланганлар суд залидан қочиб кетиши юзасидан ИИБ мансабдорларига жиноий иш очилди