18:00 / 27.05.2021
1 972

3 нафар қизалоқ онаси тарбиясига қайтарилди


Қиз бола ҳаётида айниқса онасининг тарбияси, эътибори жуда муҳим саналади. Бир неча йиллик турмуши давомида 3 нафар қиз фарзандли бўлган Назаровлар оиласига бугун дарз кетган. Г.Кудратова афсуски ота уйига қайтишига тўғри келган, аммо турмуш ўртоғининг қаттиқ қаршилиги сабаб қизларини олиб кетолмаган. Кўп маротаба уринишлардан сўнг, охирги нажот сифатида судга мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман суди қарздор С.Назаровдан вояга етмаган 2014, 2016 ва 2017 йилда туғилган қизларни Г.Кудратованинг тарбиясига олиб бериш тўғрисида қарор чиқарди. Ушбу қарор ижро қилишлик учун Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлими иш юритувига келиб тушди.

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздор С.Назаров фарзандларини онаси тарбиясига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантирилган. Лекин қарздор болаларни онасига беришдан бош тортган. Шу сабабли, қизалоқлар бўлим ходимлари томонидан мажбурий тартибда онасига олиб берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 3 нафар қизалоқ онаси тарбиясига қайтарилди