22:38 / 28.05.2021
3 432

Олимлар очликни ўчириб қўядиган «тугма»ни топди


Фото: Pixabay
АҚШдаги Бэйлор тиббиёт коллежининг бир гуруҳ олимлари миянинг очликка нисбатан ишлаш принципига оид кўплаб маълумотларни қўлга киритди. Улар охирги маротаба бундан бир неча соат олдин овқатланилган бўлса-да, очлик ҳиссини сезиларли даражада камайтиришга қодир иккита нейронлар гуруҳини топди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Ушбу механизм ҳозирда сичқонларда муваффақиятли синовдан ўтказилган — уларда овқат ейиш иштиёқини босиш ва очлик ҳиссини сусайтиришга муваффақ бўлинган. Нейронлар гуруҳини ингибирлаш орқали акс натижага ҳам эришиш мумкин — ушбу ҳолатда сичқонлар тўйганини билмай, ортиқча ейишни бошлаган.

Инсонларда ҳам шу каби натижа бериш-бермаслигини аниқлаш учун алоҳида тадқиқот ўтказиш лозим. Агарда мазкур жараён одамларда ҳам сичқонлардаги каби амалга ошса, олимлар осонлик билан очлик даражасини бошқариши, қўшимча ҳаракатларсиз диетасиз калорияларни истеъмол қилиши мумкин.

Потенциал жиҳатдан бу қандли диабет, ортиқча вазн ва овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши каби касалликларга қарши курашнинг янги имкониятларини очади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар очликни ўчириб қўядиган «тугма»ни топди