20:50 / 30.05.2021
4 204

Чивинлардан қутулишга ёрдам берадиган 5 хил ўсимлик


Фото: «Домашний очаг»
Иссиқ кунларда инсонларнинг энг катта муаммосига айланувчи чивинларни бартараф этишда ҳар қандай воситадан кўра оддийгина ўсимликлар кўпроқ ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, мазкур ўсимликлар аллергия келтириб чиқармайди.

Лаванда

Фото: «Домашний очаг»
Инсон одатда лаванда ҳидидан завқланади, лекин чивин каби учадиган ҳашаротларга унинг ифори унчалик ҳам ёқимли эмас. Чивинларга қарши энг яхши ўсимлик лавандин нави бўлиб, таркибида комфор моддасининг юқори концентрацияси мавжуд. Айнан шунинг учун ҳам ҳашаротлар ундан қочади.

Мелисса ёки лимон ялпиз

Фото: «Домашний очаг»
Мелисса ўсимлигининг ҳиди ситронелланинг ёқимлироқ вариантини ёдга солади. Дарҳақиқат, юқори даражадаги ситронеллани ўз ичига олган ўсимликлар  ҳашаротларга қарши табиий воситадир. Бу хушбўй ўсимликларни чивинларга қарши уй шароитида ҳам ўстириш мумкин. Шунингдек, бир неча баргларидан чойга ҳам қўшиб ичиш мумкин. Мазаси ажойиб!

Райҳон

Фото: «Домашний очаг»
Биргина тувакда ўстирилган райҳон инсонга чиндан ҳам тинчлик ва осойишталик, ҳашаротлар ҳужумисиз табиатдан завқ олишга ёрдам беради. Бу баргларни майдалашни ёки юлиб олишни талаб қилмайдиган кучли ҳид берадиган оз сонли ўсимликлардан биридир. Ҳашаротлардан сақланиш учун эса уни туваги билан дераза ёки столга устига қўйиш тавсия этилади.

Мушук ўти (япон мушукчаси)

Фото: «Домашний очаг»
Чивинларга қарши яна бир фойдали ўсимлик. Чивинлар ва пашшалар мушук ўтини ёмон кўради, мушуклар учун эса бу валерианга қараганда яхшироқдир. Шунинг учун нафақат инсонларни, балки уй ҳайвонларини ҳам ҳашаротлардан ҳимоя қилишда ушбу ўсимлик яқиндан ёрдам беради.

Ялпиз

Фото: «Домашний очаг»
Мохито ичимлиги учун фойдали бўлган ўсимлик чивинларни йўқотишда ҳам фойдалидир. Ҳақиқат шундаки, ялпиз барглари дастаси ёки тўғралган ҳолда, стаканда, кечқурун чивинларни йўқ бўлишига ёрдам беради ва барглар таркибидаги эфир мойлари ҳашаротлар чаққандан кейин терининг қичишишини самарали равишда тўхтатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чивинлардан қутулишга ёрдам берадиган 5 хил ўсимлик