20:44 / 05.06.2021
1 707

Учинчи қаватдан ўзини ташламоқчи бўлган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Учинчи қаватдан ўзини ташламоқчи бўлган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Фото: «Milliygvardiya.uz»

Миллий гвардия сайти хабар беришича, Самарқандда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Хабарга кўра, 2021 йилнинг 3 июнь куни соат 10:10 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Шодлик маҳалласи, С.Бухорий кўчасида жойлашган уйда можаро бўлаётгани ҳақида Шодлик МФЙга хонадон қўшнилари томонидан мурожаат келиб тушган.


Воқеа жойига зудлик билан маҳалла вакиллари ҳамда унга бириктирилган Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси, психолог кичик сержант Н.Санақуловалар етиб боришган ва эр-хотин — У.Н. ва Б.Д. ўртасида жиддий можаро бўлаётганлигига гувоҳ бўлишган. Оиланинг психологик ҳолати оғир эканлиги натижасида У.Н.нинг турмуш ўртоғи Б.Д. ўз жонига қасд қилиш мақсадида яшаб турган уйининг 3-қаватидан ўзини пастга ташламоқчи бўлганлиги аниқланган.


Тезкор олиб борилган қутқарув ишлари натижасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси томонидан 2002 йилда туғилган Б.Д.нинг ҳаёти сақлаб қолинган, дейилади хабарда.


Воқеа юзасидан хонадон эгалари билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл қилган ишидан қаттиқ афсусда эканлиги айтилмоқда.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Учинчи қаватдан ўзини ташламоқчи бўлган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди