19:09 / 07.06.2021
780

204 миллион сўмлик товарларни ҳужжатларда кўрсатмаслик наф бермади

204 миллион сўмлик товарларни ҳужжатларда кўрсатмаслик наф бермади

Мамлакатимизда ташқи савдо операциялари билан шуғулланаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига товарларни импорт қилишда божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар ва товарларни соддалаштирилган тартибда божхона назорати ҳамда расмийлаштирувидан ўтказилаётганлигига қарамай, божхона тўловларини тўламаслик мақсадида товарларни ҳужжатларда кўрсатмаслик ёки камайтириб кўрсатиш ҳолатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган корхона номига хориждан олиб келинган 21 турдаги автомобил эхтиёт қисмлари товарларини эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилганида, қиймати 101 миллион сўмлик 2 турдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари товарларини божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча эканлиги аниқланди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда ҳам Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркор томонидан хориждан олиб келинган автомобиль эҳтиёт қисмлари товарларини божхона омбори божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилганида, ҳужжатларда кўрсатилмаган, қиймати 103 миллион сўмлик 3 турдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » 204 миллион сўмлик товарларни ҳужжатларда кўрсатмаслик наф бермади