11:44 / 08.06.2021
1 917

Божхоначилар қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйишди


Божхона органлари томонидан қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйиш ва шундай фаолият билан шуғулланувчи “яширин цех”ларни фош этиш борасида тизимли ишлар  амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Нукус Вино заводи” АЖ вакиллари билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида тезкор тадбир амалга оширилди.

Тадбир давомида фуқаролар Б.С. ва У.Е. қўлбола усулда тайёрланган 8 та блокда жами 96 шиша (27 шиша 0,45 л ва 69 шиша 0,5 л) 46,65 литр “Қаратау” номли ароқ маҳсулотларини шартли харидорга жами 1,5 миллион сўм пул эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Тадбир давом эттирилиб, олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Ж.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу хонадонда 3 номдаги 149 шиша жами 72,8 литр қўлбола усулда тайёрланган спиртли ичимликлар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйишди

Жамият янгиликлари