11:27 / 09.06.2021
1 975

Коррупцияни олдини олишга қаратилган тадбир ўтказилди


Давлат раҳбари томонидан барча тизимда коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрсида”ги қонунига асосан, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади.

Судлар томонидан, коррупция, одам савдоси, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни олдини олишга қаратилган учрашув  ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Мана шундай учрашув 2021 йил 8 июнь куни Навбаҳор туман Мудофаа ишлари бўлимида, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди ва фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судларининг ташаббуси билан ўтказилди.

Туман судларининг раислари томонидан ўтказилган тадбирда, коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик ҳақида сўз юритилиб, иштирокчиларга, коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши оқибатида келиб чиқиши, қонунда пора олиш, бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун Жиноят кодексининг 210, 211 ва  212-моддаларида жиноий жавобгарликлар белгилангани, мазкур жиноятни содир этганларга нисбатан содир этилган қилмишнинг тавсифланишига қараб ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкинлиги ва коррупцияга оид бошқа маълумотлар ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, туман судлари раислари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ҳақида ҳам тушунтиришлар берилиб, одам савдосига қарши курашиш, жумладан, айни вақтларда жамиятда иллат отиб бораётган чақалоқ савдосига қарши курашиш чоралари, бу қилмишлар учун белгиланган жавобгарлик ва жазо чоралари ҳақида маълумот берилиб, жиноятларни олдини олиш учун хушёрликни ошириш лозимлиги таъкидланди.
 
Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
      А.Ибодов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коррупцияни олдини олишга қаратилган тадбир ўтказилди