16:00 / 14.06.2021
2 843

Ўзбекистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетди


Ўзбекистон коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар энг кўп қайд этилган давлатлар орасида Хитойни ортда қолдирди ва 95-ўринга чиқиб олди. Ҳозирда Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари расман 103 813 нафарга етган. COVID-19 пайдо бўлган Хитойда эса касалланганлар сони 103 380 нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан вафот этганлар сони Ўзбекистонда 708 нафарни ташкил этса, Хитойда бу кўрсаткич деярли 7 баробар кўп — 4846 киши коронавирус қурбони бўлган.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, бутун дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони қарийб 176 миллион кишига етган. Коронавирусга чалинганларнинг 80 миллиони АҚШ (33,4 миллион), Ҳиндистон (29,5 миллион) ва Бразилия (17,4 миллион) ҳисобига тўғри келмоқда. COVID-19 қайд этилганлар сони бўйича ўнликда Франция (5,8 миллион), Туркия (5,3 миллион), Россия (5,1 миллион), Буюк Британия (4,5 миллион), Италия (4,2 миллион), Аргентина (4,1 миллион) ва Колумбия (3,7 миллион) ҳам бор.

Ўзбекистоннинг қўшнилари орасида Қозоғистонда 458 минг, Қирғизистонда 110 минг, Афғонистонда 89 минг, Тожикистонда 13 минг киши касалликка чалинган. Туркманистонда эса расман COVID-19 билан боғлиқ биронта ҳам ҳолат тасдиқланмаган.

Бутун дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони 3,8 миллион кишидан ошди. Касалликдан вафот этганлар сони бўйича ҳам АҚШ (599 минг), Бразилия (487 минг) ва Ҳиндистон (374 минг) етакчилик қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетди