22:06 / 17.06.2021
2 312

МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди


Оилада, одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздандир. “Бир болага етти қўшни ота-она” деган ибратли мақол ҳам айнан халқимизга хос.

Қонун мазмунига кўра, болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишларга доир суднинг ҳал қилув қарорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан ижро қилинади.

Болани олиш ва уни бошқа шахс (шахслар)га бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорларини мажбурий тартибда ижро этиш албатта васийлик ва ҳомийлик органининг ҳамда бола тарбиялашга берилаётган шахс иштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.

Хусусан, Бюронинг Оқолтин тумани бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 20.04.2021 йилдаги қарорига асосан, қарздор М.М.дан  2018 йилда туғилган Муроджонни онаси М.Н. тарбиясига олиб бериш тўғрисида ижро ҳужжати 25.05.2021 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси томонидан қарздорга вояга етмаган болаларни онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборилган. Лекин қарздор фарзандини онасига беришдан бош тортган.

Натижада, давлат ижрочиси томонидан васийлик ва ҳомийлик органи, ички ишлар органи вакиллари ва холислар иштирокида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда вояга етмаган болани онаси М.Н. тарбиясига олиб берилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди