19:05 / 19.06.2021
2 304

Қарздор жамиятдан 30 млрд. сўмдан ортиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилди


Давлатимиз раҳбарининг 24.11.2020 йилдаги ПФ-6118-сонли Фармони билан суд ва бошқа органлар ҳужжатларини юритишда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50-100 минг баравари миқдоридаги қарздорликларни ҳудудий бошқармаларда ташкил этилган алоҳида мухим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси томонидан ундириши белгиланган.

Шунга асосан Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси алоҳида мухим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига жорий йил бошидан жами 139 млрд. 382 млн. сўмлик ижро ишлари қабул қилиниб, ижро харакатлари давомида 94 млрд. 187 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланди.

Хусусан, 2021 йил апрель ойида йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан, қарздор бурғулаш ишлари билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятидан жами 30 млрд. 172 млн. сўмдан ортиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги 2 та ижро ҳужжати келиб тушиб ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга ижро ҳужжати талабларини бажариш учун иҳтиёрий муддат тақдим қилинган. Лекин, ушбу муддат давомида карздорлик бартараф қилинмаганлиги сабабли, мажбурий ҳаракатлар олиб борилиб, қарздорнинг ҳисоб рақамига банд солинган ҳамда қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро хужжати тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздор жамиятдан 30 млрд. сўмдан ортиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилди