18:13 / 21.06.2021
1 832

Қидирувдаги шахс топилгач, ярашишга қарор қилди


   Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг ижро варақасига асосан, фуқаро Э.Х.дан бир нафар фарзанди учун фуқаро Б.Н. фойдасига алимент тўлаши белгиланган.

Аммо, қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўламади. Боз устига қарздор яшаш жойидан номаълум жойга кетиб қолди. Э.Х.га нисбатан қидирув эълон қилиниб, тезкор қидирув тадбирлари натижасида топилди ва тегишли тартибда Нарпай туман бўлимига келтирилди.

Қарздор Э.Х.нинг алиментдан бўлган қарздорлиги 18 миллион сўмдан ошиб кетган. Ушбу қарздорликни тўлашлик учун қарздор билан ўтказилган профилактик суҳбатлар натижасида қарздор турмуш ўртоғи билан ярашиб, оиласини тиклаш истаги борлигини билдирди.

Олиб борилган ижро тадбирлари давомида ушбу оила яраштирилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги шахс топилгач, ярашишга қарор қилди