12 523
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афғонистон билан чегарадаги вазиятни жуда кескин деб баҳолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 23 июнь куни телефон орқали мулоқот қилиб, Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашганди.
Давлат раҳбарлари бугунги кунда қўшни Афғонистонда, хусусан, унинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларида, икки мамлакатнинг Афғонистон билан давлат чегараси ўтадиган ҳудудлари бўйлаб вужудга келаётган таҳликали вазиятни ҳам муҳокама қилди, деб ёзмоқда Тожикистон президенти матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, президентлар ушбу мамлакат билан чегара чизиғидаги вазиятни жуда кескин деб баҳолади. Давлат раҳбарлари Афғонистонаро тинчлик жараёнини илгари суриш ва қўшни Афғонистонда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олди. Томонлар ушбу йўналишдаги ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Суҳбат давомида минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бошқа долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар