09:13 / 25.06.2021
3 291

Ўзбекистонда мебеллар нархи 50 фоизгача арзонлашиши мумкин


Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

«Халқ сўзи» мухбири Иқтисодиёт Ассамблеяси раиси Мухтор Умаровдан қарор билан қандай ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида сўради. Хусусан раис «Мебеллар нархи неча фоизгача тушади», деган саволга қуйидагича жавоб берди.

«Қарор билан мебелларни 50 фоизгача нархини арзонлаштиришимиз мумкин бўлади. Сабаби экспорт ва импорт қилишдаги хомашёларни 0 қийматида олиб келишни бошлаймиз. Хомашё учун сарфланадиган харажатни ҳам 50 фоизгача давлатдан субсидия тариқасида олиш мумкин.

Иккинчиси экспортдаги харажатлар ҳам, яъни логистика харажатлари ҳам давлат томонидан қоплаб берилади. Шу жиҳатдан биз 50 фоизгача режалаштиряпмиз ва буни кластер қилиш асносида нарх-наволарни тушириб борамиз. Яъни қанча кўп маҳсулот ишлаб чиқарилса, унинг таннархи шунча тушиб боради», дейди Умаров.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда тадбиркорлар учун йўлкира энг асосий харажатлардан бири ҳисобланади. Бу учун берилаётган енгиллик натижасида мебелсозлик соҳасида катта ютуқларда эришиш мумкин.

Шаҳноза ТЎРАМУРОДОВА

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда мебеллар нархи 50 фоизгача арзонлашиши мумкин