21:27 / 27.06.2021
2 881

Муддати ўтгандан кейин ҳам еса бўладиган маҳсулотлар


Фото: «Мир 24»
Испания истеъмолчилар ташкилоти мутахассислари муддати ўтганидан кейин қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкинлигини маълум қилишди, деб ёзади La Vanguardia нашри.

Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ва яроқлилик муддатини фарқлаш керак. Aгар яроқлилик муддати тугаса, демак, маҳсулот органолептик хусусиятларини йўқотган, аммо уни соғлиққа зарар етказмаган ҳолда истеъмол қилиш мумкин. Истеъмол қилиш муддати ўтиши одатда тез бузиладиган маҳсулотларга тааллуқли бўлиб, уларга риоя қилиш керак.

Испаниялик мутахассисларнинг фикрига кўра, яроқлилик муддати тугагандан сўнг қатиқ, тост нони, қуруқ мевалар, қуритилган колбаса ва пишлоқ, консерваланган помидор, макарон, гуруч, дуккаклилар, чипслар, салқин ичимликлар, хамир овқатлар, печенье, мураббо, тез тайёрланадиган шўрвалар истеъмол қилиш мумкин.

Aгар нон қурий бошласа, ундан пудинглар, тостлар, тирамису, сухари ёки қовурилган бурда нон тайёрлаш лозим. Колбаса маҳсулотлари, пишлоқ, мева-сабзавотларни музлатиб қўйиш мумкин. Aммо улар қуруқ бўлиб қолиши мумкин, чунки маҳсулотларнинг тузилиши ўзгаради.

Моғорланган мева-сабзавотларнинг шикастланган жойини катта қилиб кесиб олиб ташлагач истеъмол қилиш мумкин. Эҳтиёт бўлиш керак, чунки моғор чуқур киради, токсик моддалар ажратади. Янги гўштни дарҳол пишириш ёки музлатиб қўйиш яхшидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муддати ўтгандан кейин ҳам еса бўладиган маҳсулотлар