23:58 / 29.06.2021
2 728

Ўзбекистонда банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қайси ҳолларда берилиши белгиланди


Фото: «Интерфакс»
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қуйидагиларга тақдим этилади:
  • прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш, шунингдек, етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида – терговчининг ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра;
  • тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида – тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Банк сири тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинганди. Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳасига кўра, 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Банк сири тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритиш таклиф этилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қайси ҳолларда берилиши белгиланди