21:30 / 30.06.2021
1 793

Президент Ёшлар форумида муҳим вазифа ҳақида тўхталди


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этаётгани ҳақида хабар бергандик.
Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек сингари улуғ алломалар, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби шоир ва мутафаккирлар, Абдулла Авлоний, Фитрат, Абдулла Қодирийдек маърифатпарвар адиб ва олимлар ўзларининг машҳур илмий кашфиётларини, ўлмас бадиий асарларини айнан сизларнинг ёшингизда яратганларини ҳаммамиз яхши биламиз ва бу билан фахрланамиз.

Бизнинг томирларимизда ана шундай улуғ боболаримизнинг қони оқар экан, уларнинг муносиб ворислари бўлиш, улар каби юксак мақсадлар сари интилиб яшаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Эндиги муҳим вазифамиз – мана шундай фарзандларимиз орасидан янги авлод Берунийларини, Ибн Сино ва Улуғбекларини, Хоразмий ва Фарғонийларини тарбиялаб, вояга етказишдан иборат.

Бу йўналишда «Беруний издошлари», «Мирзо Улуғбек ворислари», «Алишер Навоий давомчилари» каби кўрик-танловлар ўтказиб, ғолибларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади, — деди Президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Ёшлар форумида муҳим вазифа ҳақида тўхталди