11:00 / 01.07.2021
3 320

Саратон хавфини оширувчи маҳсулот


Фото: «Unsplash»
Россиялик шифокор ва телебошловчи Aлександр Мясников «Россия 1» телеканали эфирида қизил гўштнинг одам организмига зарари ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, қизил гўшт билан тайёрланган кабоб ва қовурилган таомларни истеъмол қилиш соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

«Ичак саратони анъанавий равишда гўштга ўтади. Маълумки, ҳозирги кунда атеросклероз ривожланишида гўшт бунчалик сабабчи бўлмаслиги мумкин. Аммо ичак саратони ривожланишида хавфли омил бўлиб қолмоқда», — деди Мясников.

Шифокорнинг айтишича, қизил гўштни чекланган миқдорда, ҳафтасига икки-уч мартагача истеъмол қилиш мумкин.
Мясников вегетарианча колбаса ва сосискаларга ҳам тўхталиб ўтган. Унинг фикрича, бу егуликнинг мазаси «жирканч», устига-устак, фойдаси йўқлигига ҳам шубҳа йўқ.

Шифокор агар инсон ўзини вегетариан ҳисобласа, у ташқи кўриниши гўштга ўхшаш маҳсулотларни истеъмол қилмайди деган хулосага келди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саратон хавфини оширувчи маҳсулот