19:09 / 02.07.2021
1 898

Эмлашдан 2 ҳафта ўтгач, иммун ҳужайралар пайдо бўла бошлайди – штаб

Штаб аъзоси коронавирусга қарши эмлангач инсонда иммун тизимнинг ҳимояси ошиши 2 ҳафтадан сўнг бошланиши, баъзи ҳолатларда бу 3 ойгача давом этиши мумкинлигини таъкидлади.

“Коронавирусга қарши вакцинани олгач, бирданига иммунитет пайдо бўлмайди. Вакцинанинг 1-босқичини олганларда иммунитет ҳужайралар пайдо бўлиши вакцина олган кунидан 14 кун оралиғида кўтарилишни бошлайди ва унинг максимал кўтарилиш даражаси охирги босқич (яъни 2- ёки 3-босқич) вакцинани олгандан сўнг 2 ой ўтиб максимал даражага чиқади. Вакцинадан сўнг иммун тизимининг ҳимояланишининг давомийлиги юзасидан олимлар иш олиб боришмоқда. Вақт ўтиб иммун ҳужайраларни сақланиш муддатлари ҳақида аниқ маълумотлар чоп этилади.

Бугунги кунда мавжуд маълумотлардан олимларнинг тахминлари эълон қилинган. Уларнинг тахминларига кўра, баъзи вакциналар 1 йил, баъзилари 2 йил, баъзи вакциналар эса умрбод иммун ҳимоя ҳосил қилади”, деди Севара Убайдуллаева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эмлашдан 2 ҳафта ўтгач, иммун ҳужайралар пайдо бўла бошлайди – штаб