10:01 / 03.07.2021
8 581

Жиззахда уч киши 20 ёшли қизни ўғирлаб кетишди


Иллюстратив фото
Жиззах вилояти Мирзачўл тумани «Мирзадала» шаҳарча фуқаролар йиғинида 20 ёшли қизни уч киши ўғирлаб кетган. Бу ҳақда «Роstdа» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ички ишлар органларига мурожаат қилган фуқаро 2001 йилда туғилган қизи уйидан чиқиб, ишига бормаганлигини билдирган. Олиб борилган суриштирувлар давомида қизнинг ўғирлангани аниқланган.

Маълум бўлишича, туман марказида яшовчи уч нафар йигит жабрланувчининг қаршилик кўрсатишига қарамасдан уни «Nexia»га мажбурлаб миндириб, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудига олиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туманининг «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.М., «Ержар» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳ.М. ҳамда Б.А.га нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда уч киши 20 ёшли қизни ўғирлаб кетишди