11:40 / 04.07.2021
1 951

«Ижро органи ҳеч қачон ўз айбини ўзи айтмайди». Сенат раиси янги ташкил этилган қўмита фаолияти ҳақида


Сенат раиси Танзила Норбоева журналистлар билан ўтказилган шанба кунги учрашувда давлат идораларининг очиқлиги ҳануз муаммоли масалалардан бири эканини таъкидлади, деб хабар қилди «Gazeta.uz».

«Давлат идораларининг очиқлиги ҳозир барибир муаммоли масала бўлиб турибди. Ҳали 100 фоиз очилди дея олмайман. Гарчи ҳокимларнинг телевидение орқали мулоқотлари тез-тез кўриниб турибди, вазирлар ҳам чиқяпти. Давлат идоралари вакиллари ўрганмаган эди, уларда телевидениеда чиқиш кўникмалари умуман йўқ эди. Улар ҳам ўрганяпти», — деди у.

У, шунингдек, журналистлар ёритаётган масалалар юзасидан муносабат билдириш тизими талабга жавоб бермаслигини айтиб ўтди.
«Сизлар [ОАВ вакиллари] кўтариб чиқадиган қандайдир долзарб воқеалар бўйича дарҳол муносабат билдириш, жойига чиқиб ўрганиб, уни ҳал қилиш, агар нотўғри маълумот бўлса, уни ҳам асослаб айтиб бериш бўйича ҳали ишларимиз талаб даражасида эмас», — деди юқори палата раиси.

Унинг сўзларига кўра, Сенатда янги ташкил этилган Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси айнан давлат идораларида очиқликни таъминлаш бўйича иш олиб боради.

«Сенатнинг қошида янги қўмита ташкил қилдик. У ахборот сиёсати ва давлат идораларида очиқликни таъминлаш масалалари билан шуғулланадиган парламент қўмитаси бўлади. Ижро органи ўзи қилаверса бўлади-ку, деб айтишингиз мумкин. Лекин ижро органи ҳеч қачон ўз айбини ўзи айтмайди. Ўзининг қилмаган ишини ўзи тан олмайди. Шунинг учун парламент назорати органи сифатида бизда шу қўмита ташкил қилинди», — деди Танзила Норбоева.

Унинг сўзларига кўра, қўмитага билимли, тажрибали журналист Фарҳод Боқиев раҳбар этиб сайланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ижро органи ҳеч қачон ўз айбини ўзи айтмайди». Сенат раиси янги ташкил этилган қўмита фаолияти ҳақида