08:50 / 17.07.2021
5 148

«Самарқанд ва Бухорони кўришни ёшлигимдан орзу қилардим» - Покистон бош вазири Имрон Хон


Фото: ЎзА
Покистон бош вазири Имрон Хон Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси ва Регистон мажмуасида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Юқори мартабали меҳмонга мазкур обидаларнинг бунёд этилиш тарихи, Амир Темур ва темурийларнинг давлатчилик анъаналари, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида амалга оширган ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Регистон майдонидаги Тиллакори мадрасасида намойиш этилган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, бу ишни давом эттириб келаётган уста ва ҳунармандларнинг иши юқори мартабали меҳмонда катта таассурот қолдирди.

Покистон бош вазири ёшлигидан Самарқанд ва Бухорони кўришни орзу қилгани, Амир Темурнинг бунёдкорлик ишларини катта қизиқиш билан ўрганганини айтди. Имрон Хон буюк соҳибқироннинг бунёдкорлик ишларига дунёнинг турли мамлакатларидан энг яхши усталарни жалб қилгани ва у қурдирган биноларда мовий рангга алоҳида эътибор қаратилганини қайд этди.

Фото: ЎзА
Имрон Хон, шунингдек, Ўзбекистон Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, буюк аллома ёд этилди.

Ислом оламида муҳаддислар султони, деб эъзозланадиган Имом Бухорий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, бу зот номи билан боғлиқ масканни обод этиш борасида олиб борилаётган ишларга Покистон бош вазири юксак баҳо берди, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Самарқанд ва Бухорони кўришни ёшлигимдан орзу қилардим» - Покистон бош вазири Имрон Хон