
Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида икки Nexia иштирокида юз берган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 12 июль куни соат 09:20 лар атрофида Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган Еттитом—Қарши йўлининг 53-километрида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-1 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2’га тўқнашган.

Фото: Видеодан кадр
Оқибатда ҳар иккала машина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Nexia-1’да йўловчи сифатида кетаётган она-бола, Nexia-2’да эса бир нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар