13:10 / 21.07.2021
2 581

Янги пойабзал қутисидан чиқадиган гелли пакетдан қандай мақсадда фойдаланса бўлади?


Фото: Finders free
Пойабзал қутиси ёки сумка ичидаги кичкина қоғоз пакет ичидаги кремний диоксидли доначалар силикагель деб аталади. Сув ва намликни ўзига тортиш хусусиятига эга бўлгани сабаб оёқ кийим, сумка ва техника қутисига солинадиган силикагелдан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Телефон ва камера
Телефонингиз сувга тушиб кетса ёки унга қандайдир ичимлик тўкилиб кетадиган бўлса, тезлик билан ҳаракат қилишингиз керак. Уни ўчириб сим картаси ва флешкасини олинг. Кейин силикагелли пакетчалари бор идишга солинг. Унинг ўрнига гуруч солинган идишдан фойдалансангиз ҳам бўлади. Қоғоз пакетчалар техникадан совуқ ҳавода фойдаланиб кейин иссиқ жойга қайтганда намликни йўқотишга ёрдам бериши мумкин.

Писка (лезвия)
Ишлатилганидан кейин тез қуриши ва ўтмас бўлиб қолмаслиги учун фойдалангандан кейин бритвани алоҳида идишга солинг ва унга бир-иккита гелли пакет қўйинг. Шунда узоқ вақт хизмат қилади.

Фото: Домашний очаг
Асбоб-ускуналар
Асбоб-ускуналар ёки мих қутисига икки пакет силикагель солиб қўйиш, ҳатто улар қандайдир сабаб билан нам бўлган тақирда ҳам, занглашининг олдини олади.

Тақинчоқлар
Намликда қорайиши мумкин бўлган кумуш тақинчоқнинг ёнига силикагелли пакет солиб қўйиш тавсия қилинади. Шунингдек, ушбу маслаҳат кумушдан ишланган идиш товоқ ва бошқа буюмларни сақлашда ҳам иш беради.

Чойшаб ва сочиқлар
Шкафдан намлик, чойшаб ва сочиқлардан моғор ҳиди анқимаслиги учун полкаларга бир нечта силикагелли пакет қўйиб қўйинг.

Пойабзал ва сумка
Нам ва ҳўл, эрталабгача қуриши керак бўлган сумка ва пойабзал ичига гелли пакет солиб қўйиш яхши самара беради.

Уруғ ва дуккакли маҳсулотлар
Уруғ ва дуккакли маҳсулотларни намликдан ҳимоя қилиш ва сақлаш давомида моғор босишининг олдини олиш учун ҳам юқоридагилар сингари гелли пакетдан фойдаланиш тавсия қилинади.

Фото: Домашний очаг
Чамадон
Айрим кийим-кечаклардан кейин чамадонга нам ҳид ўтириб қолмаслиги учун ичига силикагелли пакетчаларни солиб қўйинг.

Витамин ва дори воситалари
Аслида ваннахонада дори ва витаминларни сақлаш умуман нотўғри. Лекин сизга шундай қулай бўладиган бўлса, намлик сабаб вақтидан аввал яроқсиз бўлиб қолмаслиги учун улар сақланадиган идишга гелли пакетчаларни солиб қўйинг.

Қўшимча тавсия: Силикагелли пакетлардан белгиланганидек фойдаланмайдиган бўлсангиз, ҳаводаги намликни ўзига олмаслиги учун уни герметик ёпиладиган идишда сақланг. Агар намликни ўзига олмаётганини пайқаб қолсангиз, гелли пакетларни 30 дақиқага 100 даража қизиган печга қўйиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги пойабзал қутисидан чиқадиган гелли пакетдан қандай мақсадда фойдаланса бўлади?