Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу йиғилишда давлат раҳбари халқимизга мурожаат қилди.
«Фурсатдан фойдаланиб хақимизга мурожаат қилмоқчиман.
Нуронийларимизга, фарзандларимизга, ҳаммага жуда эҳтиёт бўлайлик. Пандемия яна ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатяпти. Бу кўринмас душман биз билан жуда катта кураш олиб боряпти. Шунинг учун: вакцинация, вакцинация ва яна вакцинация. Жуда катта машаққатлар билан биз вакциналарни олиб келяпмиз.
Тўртинчи август куни яна уч миллион янги доза вакциналар Америкадан олиб келинадиган бўлди. Ҳозир 2,5 миллион доза вакциналаримиз бор, лекин ҳалиям одамларимиз вакциналарга ишонишмаяпти, жуда катта йўқотиш бўляпти орамизда. Соғлиғимизга эътиборли бўлишимизга яна бир марта даъват қилмоқчиман. Бефарқ бўлмайлик. Кўринмас душман ёнимизда юрибди. Кўряпсизлар, яна шифохоналаримиз тўлиб кетди. Уларни ёпган эдик бир вақтлар... Қандай оғир келди ҳозирги пандемия ва қачон тугайди, ҳеч ким билмайди», деди президент. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди