20:06 / 27.07.2021
12 278

Тошкентдаги энг арзон МСКТ хизматлари ва «Ремдесивир» дори воситаси нархлари эълон қилинди


Тошкентда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабаб МСКТга (мултиспирал компьютер томографияси) тушиш ва «Ремдесивир» дори воситасининг нархи кўтарилиб кетди. Ҳатто баъзи жойларда нархлар икки баробар фарқ қилмоқда, деб ёзади «Подробно».

Нашрнинг таъкидлашича, мамлакатда бозор иқтисодиёти ва хусусий марказлар, шунингдек, дорихоналар қонун бўйича ўз нархини белгилашга ҳақли. «Бироқ ҳаёт учун курашаётган шундай оғир пайтда тадбиркорлар балки аҳолига ён босиши керакдир?», — дея савол билан мурожаат қилинган.

Маълум қилинишича, ҳозирда пойтахтда МСКТ нархи 100-350 минг сўм оралиғида. Қимматроқ бўлган жойларда навбат узун эмас, нархлари арзон марказларда эса одам жуда кўп. Қайд этилишича, нархи 220 минг сўмгача бўлган барча жойда 100-200 кишилик навбатлар бор.

Истеъмолчиларнинг сўзларига кўра, энг арзон МСКТ — «Боткина» рўпарасидаги диагностика марказида (100 минг сўм). Табиийки, бу ерда навбат жуда узун. Арзонлиги бўйича иккинчи ўринда Болалар ортопедик маркази жойлашган (115 минг сўм). Шу билан бирга, нархлар мунтазам ўзгариб турмоқда, асосан, ошяпти.

Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «Ремдесивир» дори воситасининг нархи Тошкент дорихоналарида 390 минг сўмдан 800-900 минг сўмга чиқиб кетган. Унинг маҳаллий муқобили эса 325-600 минг сўм атрофида.

Шунингдек, «Potrebitel.uz»нинг ёзишича, одамлар ўз яқинларига ёрдам бериш мақсадида яна кислород концентраторларини сотиб олишни бошлаган. Аммо мамлакатда кўпинча даволаш учун мўлжалланмаган 5-6 литрли концентраторлар сотилмоқда. Улар 95 фоизли кислород ўрнига 30-40 фоиз беради. Бу нафас олишга қийналаётган инсон учун етарли эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги энг арзон МСКТ хизматлари ва «Ремдесивир» дори воситаси нархлари эълон қилинди