18:25 / 28.07.2021
1 993

Мурожаатлар жойида ҳал қилинмоқда


Президентимиз раислигида ўтказилган аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 27 июль куни Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи О.Паянов томонидан Қарши туманида ўз ечимини топмасдан келаётган мурожаатлар бўйича фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабул давомида келиб тушган жами 12 та мурожаатларнинг 9 таси алимент ундириш, 1 таси алимент қарзини қайта ҳисоблаш, 1 таси алимент миқдорини камайтириш ва 1 таси иш ҳақи ундириш юзасидан бўлди.

Мурожаатларнинг барчаси жойида қаноатлантирилиб, 11 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал қилинди ва 1  нафар алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисида мурожаат қилган фуқарога ҳуқуқий  тушунтириш берилди.

Жумладан, иш ҳақи ундириш бўйича мурожаат қилган М.Рауповага 7 млн. 841 минг 352 сўм иш ҳақлари ундириб берилди. 

Алимент пулини камайтириш бўйича мурожаат қилган И.Тошевга судга мурожаат қилиши ва бу фақат суд тартибида ҳал бўлиши тушунтирилди. 

Бу каби қабуллар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мурожаатлар жойида ҳал қилинмоқда