13:50 / 02.08.2021
2 857

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани маълум бўлди


Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ вакиллари учун ўтказилган брифингда маълум қилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Микрофон кўтарган аёл» канали хабар берди.

«Президентимиз масъулиятли фуқаро сифатида, албатта, вакцина олганлар. Ўша вақтда Ўзбекистонда 3 та вакцина рўйхатдан ўтган эди: ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca ва ‘Спутник V’. Президентимиз шу вакциналардан бири билан тўлиқ эмланганлар», — дея таъкидлаган Шерзод Асадов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани маълум бўлди