20:19 / 03.08.2021
1 965

Улови хатлангач қарзини тўлади


Жиноят ишлари бўйича Ангрен шахар судининг 2021 йил 9 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 133-моддаси билан А.Норқўзиевдан жабрланувчи У.Алимов фойдасига 54.676.400 сўм Маъмурий хукукбузарлик натижасида етказилган зарар суммаси ундириш ҳақидаги ижро хужжати жорий йилнинг 11 май куни Мажбурий ижро бюроси Ховос туман бўлимига келиб тушган.

Мазкур ҳужжат бўлимга келиб тушган куннинг ўзида ижро иши юритиш тўғрисида қарор чиқарилиб, нусхаси тарафларга юборилган.
Давлат ижрочиси қарздорни бир неча бор огохлантиришига қарамай қарздор шунда ҳам қарзини тўлашни пайсалга солиб келган.

Шу сабабли, қарздорга тегишли ISUZI русумли транспорт воситаси хатланиб, кейинчалик реализация қилиш учун электрон аукционга чиқарилиши мақсадида вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди. Мол-мулкидан ажраб қолишни ўйлаган қарздор зудлик билан қарзини тўлашга киришган.

Шундай қилиб, давлат ижрочиларининг саъйи ҳаракатлари натижасида қарздор А.Норқўзиевдан 54.676.400 сўм тўлиқ ундирилиб, жабрланувчи У.Алимовга нақд пул шаклида ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Улови хатлангач қарзини тўлади