МИБ: Кўчмас мулк кредит қарзи сабабли аукционга чиқарилди

МИБ: Кўчмас мулк кредит қарзи сабабли аукционга чиқарилди
Қисқача

Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 02.04.2026 йилдаги қарорига асосан “Н.Қ.Савдо” МЧЖдан “Микрокредитбанк” АТИБ фойдасига 1,037 млрд. сўм кредит қарзи ундирилиши белгиланган еди. Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор жамиятга тегишли кўчмас мулк биноси хатланди. Мазкур кўчмас мулк 5,7 млрд. сўм бошланғич нархда ауксион савдосига чиқарилди.

Кредит маблағи тадбиркор ёки фуқароларга мақсадли лойиҳа, иш кўламини ва тадбиркорликни ривожлантириш учун банклар томонидан бериладиган сармоядур ва уни ўз вақтида тўлаб бориш талаб этилади.

Кредит маблағлари ўз вақтида тўланмаган тақдирда, банклар судга мурожаат қилишга мажбур бўлишади. Судлар эса, ўз навбатида қарзорликни ундириш учун Мажбурий ижро бюроси органларига йўналтиради.

Мисол учун, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 02.04.2026 йилдаги қарорига асосан қарздор “N.Q.Savdo” МЧЖдан ундирувчи “Микрокредитбанк” АТИБ фойдасига 1,037 млрд. сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро харакатлари жараёнида қарздор МЧЖга тегишли кўчмас мулк биноси хатланиб, 5,7 млрд. сўм бошланғич нарҳда аукцион савдосига чиқарилди.

Сотувидан тушган маблағ кредит қарзини қоплашга йўналтирилади.


Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар