20:20 / 06.08.2021
2 592

Миллий гвардия ходимларига фуқароларнинг автомобилларидан мажбурий тарзда фойдаланишга рухсат берилди


Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимларига айрим ҳолатларда фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорда сўз боради.

Қарорга кўра, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига етказиш, жиноятлар содир этишда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олиб бориш, ҳодиса жойига етиб олиш учун давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин.

Миллий гвардия органлари томонидан транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланилганда, транспорт воситасининг эгасига ҳарбий хизматчи (ходим) ўз идентификацияловчи ҳужжатини бериши шарт.

Транспорт воситаси эгаси Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиси (ходими) томонидан транспорт воситасидан фойдаланиш учун ҳарбий хизматчи (ходим) идентификацияловчи ҳужжатини тақдим этмаган тақдирда, ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) талабини бажармаслик ҳуқуқига эга.

Қуйидаги ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
  • хорижий давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарига тегишли транспорт воситалари;халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари;
  • махсус мўлжалланган ва товуш чиқарув мосламалари (сирена) ўрнатилган транспорт воситалари ҳамда ҳукумат раҳбарларини олиб юрувчи, тез тиббий ёрдам, ёнғин ўчириш, конвой, инкассатор хизматларининг транспорт воситалари;
  • шаҳар йўловчи ташиш транспорт воситалари.
Миллий гвардия органлари томонидан мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар Миллий гвардияга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

Миллий гвардия органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда ҳарбий хизматчининг (ходимининг) ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни Миллий гвардиянинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардия ходимларига фуқароларнинг автомобилларидан мажбурий тарзда фойдаланишга рухсат берилди