14:50 / 12.08.2021
1 819

Тадбиркорлардан мурожаат қабул қилиш якунланди: уларни энг кўп нималар қийнамоқда?


Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан аввал тадбиркорлардан мурожаатлар қабул қилиш якунланди. Жамоатчилик томонидан кутилаётган ушбу очиқ мулоқотга шу кунгача махсус штабга 15 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Энг кам мурожаат давлат харидлари, коррупция ва бюрократик тўсиқларга оид.


10 августда тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш якунланди, шу пайтгача махсус штабга 15 309 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда 12 август куни инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Якуний таҳлилларга кўра, тадбиркорлардан бизнесни молиялаштириш, кредитлаштириш ва субсидиялар борасида энг кўп мурожаат келиб тушган. Энг кам мурожаатлар коррупция ва давлат харидларига оид.

Мурожаатлар соҳалар бўйича қуйидагича: 

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда аксарият масалалар Тошкент шаҳри (1 564 та), Сурхондарё (1 395 та), Тошкент (1 357 та), Қашқадарё (1 288 та) ва Фарғона (1 250 та) вилоятларидан келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 81,1 фоиздан ортиғи ҳал этилгани айтилмоқда.
Aввалроқ, очиқ мулоқот августнинг биринчи ярмида бўлиб ўтиши режалаштирилгани айтилганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлардан мурожаат қабул қилиш якунланди: уларни энг кўп нималар қийнамоқда?