
Мажбурий ижро бюросининг Боғот туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг
2020 йил 11 ноябрдаги алимент ундириш бўйича ижро ҳужжатига асосан, қарздор Р.Ў.дан собиқ турмуш ўртоғи, ундирувчи У.М.га вояга етмаган икки нафар фарзандлари моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда вояга етгунча алимент ундириш лозим эди.
Олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида, юқорида қайд этилган собиқ эр-хотинларнинг икки нафар фарзанд олдидаги бурчлари ва масъулиятлари, келажакдаги орзу-умидларининг ушалиши борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу оила МИБ ташаббуси билан қайта тикланди.
Умуман олганда, жорий йилнинг июль давомида Бюронинг Боғот тумани бўлими томонидан 16 та оиланинг яраштирилишига эришилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар