00:01 / 17.08.2021
3 642

Ўзбекистон Бош прокуратураси ўзи тарқатган расмий ахборотга раддия берди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ўзи тарқатган расмий ахборотга раддия берди
Ўзбекистон Бош прокуратураси Афғонистон билан чегарада юз берган воқеа бўйича берган расмий ахборотига раддия бериб чиқди.
Қайд этилишича, Бош прокуратуранинг Telegram каналида 2021 йил 14—15 август кунлари Ўзбекистон ҳаво ҳудуди ҳамда қўшни Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда рўй берган воқеалар ҳақида баёнот берилган.

«Ҳозирда Афғонистонда рўй бераётган ўзгаришлар дунё ҳамжамияти диққат марказида турибди. Тўлқинли воқеликлар туфайли аксарият одамларда турли-туман тушунчалар шаклланиб келмоқда.

Тан олиш зарур, ҳар доим ҳам бундай вақтда расмий манбалар ҳам айрим камчиликлар, яъни ахборот тарқатишдаги адашмовчиликлар, текширилмаган далиллар юзасидан маълумот бериб юбориш эҳтимолдан холи эмас.

Шу тарзда, Бош прокуратуранинг Telegram каналида чоп этилган баёнот ҳам охиригача аниқлаштирилмай, мутасадди идораларнинг расмий текширилган маълумотларига таянмаган ҳолда чиқарилган.

Шу боис, Бош прокуратуранинг Telegram каналига маълумотларни жойлаштириш учун масъул бўлган тармоқ ходимлари шошма-шошарлик билан чиқарилган мазкур баёнот учун расман узр сўрашмоқда.

Келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслик учун тегишли чоралар кўрилди», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Бироқ хабарда айнан қайси маълумотлар хато бўлганига, аслида тўғри маълумот қайси эканига аниқлик киритилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Бош прокуратураси ўзи тарқатган расмий ахборотга раддия берди

Жамият янгиликлари