23:30 / 17.08.2021
2 608

Ашраф Ғани, Абдурашид Дўстум ва бошқа афғон етакчилари Ўзбекистонда эмаслиги айтилди

Ашраф Ғани, Абдурашид Дўстум ва бошқа афғон етакчилари Ўзбекистонда эмаслиги айтилди
Ўзбекистон ҳудудида Афғонистоннинг айрим арбоблари ва этник гуруҳ раҳбарлари бўлиб тургани йўқ. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилди.

Сўнгги пайтларда айрим хорижий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Афғонистоннинг айрим арбоблари ва этник гуруҳлари раҳбарлари Ўзбекистон ҳудудида бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқатилмоқда. Хусусан, уларда Ашраф Ғани, Абдурашид Дўстум, Ота Муҳаммад Нур ва бошқаларнинг номлари тилга олинмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дейилади хабарда.

Маълумот учун, айрим ОАВлар маршал Абдурашид Дўстум ва Ашраф Ғани Ўзбекистонда бўлиб тургани ҳақида хабар берганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият