21:25 / 28.08.2021
2 282

Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми энг кенг тарқалгани маълум бўлди

Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми энг кенг тарқалгани маълум бўлди
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази Ўзбекистонда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатларини ўрганиш натижаларини эълон қилди, деб хабар беради вазирлик ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, коронавирус ҳолатлари улушининг 82 фоизини дельта штамми ташкил этади. Бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Иккинчи ва учинчи ўринларни алфа (10,3 фоиз) ва 20А (7,7 фоиз) штаммлари эгаллаган.

Илғор технологиялар маркази директори Шаҳлохон Турдиқулова эълон қилинган маълумотларга изоҳ беришича, сўнгги ҳафталарда коронавируснинг дельта варианти умумий касалланишлар сонининг бешдан тўрт қисмидан ошган.

«‘Ҳиндча’ штамм деб номланувчи вирус тури Ухань ва Британия версияларига қараганда кўпинча касалликнинг оғир шаклларига олиб келиши хавотирга солади. Бу умуман эпидемиологик манзарани тубдан ўзгартиради: афсуски, симптомсиз ҳолатлар камроқ учрамоқда ва инкубация даври қисқариб, соғлиқ учун жиддий оқибатлар хавфини кучайтиради. Бироқ яхши янгиликлар ҳам бор: тадқиқотларимиз шуни тасдиқлайдики, ҳозирги вакциналар янги штаммларга қарши самарали», — дейди у.

Таъкидланишича, эмланганлар камдан кам ҳолларда касалликка учраган тақдирларида ҳам, инсон танасида вирус мутация қила олмаслиги сабабли COVID-19 ни енгил ўтказади. «Буни 24 август куни олинган ZF-UZ-VAC2001 препарати синовларининг учинчи босқичи натижалари ҳам тасдиқлайди», — дея қўшимча қилади у.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 30 январь куни коронавируснинг «британча» штамми Ўзбекистонга кириб келгани маълум бўлганди. 24 июнда эса мамлакатда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми энг кенг тарқалгани маълум бўлди