Фото: Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Қашқадарё вилояти Китоб туманида вояга етмаган болага ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланиб келган она-бола аниқланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб, NasafNews хабар берди.
Маълум қилинишича, «Денов» маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.К. ўзининг яшаш уйида Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи икки нафар вояга етмаган болага ҳамда унинг 19 ёшли қизи М.С. мактаб ёшидаги 11 нафар ўқувчи қизларга яшаш ва ўқиши учун белгиланган талабларга жавоб бермайдиган жойда, ҳужра шароитида диний таълим бериб келган.
Маълумотларга кўра, ўрганишлар давомида фуқаро Ф.К. ва унинг қизи М.С. ҳеч қандай расмий диний маълумотга эга эмас.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вояга етмаган ўқувчиларга руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказилгани ёки ўтказилмагани, тақиқланган ғояларни синдирилган ёки синдирилмаганлик ҳолатлари текширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди
Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди
Мбаппе аламли мағлубиятдан кейин нималар деди?
Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди
Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди