19:30 / 30.08.2021
3 317

«Ўша қийин пайтда мени Жиззахга олиб кетди» — Қудратулла Рафиқов

«Ўша қийин пайтда мени Жиззахга олиб кетди» — Қудратулла Рафиқов
Кўксарой қароргоҳида 30 август, душанба куни бўлиб ўтган бир гуруҳ турли соҳа вакилларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Қудратулла Рафиқов сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев билан бирга ишлаган даврларини эслади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

«Менинг ёшим ҳам 75 га боряпти. Салкам 60 йилдан бери шу давлатга хизмат қилиб келяпман. Ҳар хил лавозимларда, Тошкент шаҳри туманларида турли лавозимларда ишладим. Тошкент шаҳрининг ривожланишига озми, кўпми, ўз ҳиссамни қўшиб келдим.

Мустақиллигимизга 30 йил бўлган бўлса, шу даврнинг 20 йилини Жиззах вилоятида ўтказдим. Нега, деган савол туғилиши табиий, албатта. Мустақиллигимизнинг илк йилларида анча «ўйинлар», ҳар хил сиёсий масалалар бўлган. Ўша замонларда шундай вақт бўлиб қолдики, ҳатто қадрдон дўстларим ҳам мендан сал узоқроқ юрадиган, гаплашишга ҳам ор қиладиган бўлиб қолди. Ҳаттоки, баъзи бирлари кўчада мени кўриб қолиб, кўчанинг нариги томонидан юрган пайтлар ҳам бўлди.

Ана шундай пайтда Шавкат Миромонович Жиззах вилоятига ҳоким бўлиб борган. Ўша қийин пайтда қанчалик оғир бўлмасин, Биринчи Президент ҳузурига кириб, рухсат олиб, мени Жиззах вилоятига олиб кетди. Лавозимлар берди, ҳурмат-иззатимни жойига қўйди, бирга олиб юрдилар, маслаҳатлар бердилар. «Бу ёш йигит Тошкентдан келиб, узоғи бир-икки йилда қайтиб кетади», — деган гапларни ҳам эшитганман. Лекин ундай бўлмади.

Шавкат Миромонович Мирзо Улуғбек туманида ишлаб юрган пайтларидаёқ йўл қурарди, кўчаларга асфальт қиларди, боғчалар, мактаблар қурарди ва бундан болаларча хурсанд бўларди. Пойтахтда орттирган тажрибаларини Жиззахда ҳам қўллади, вилоятлар ичида биринчи марта ёшлар маркази, Олимпия захиралари коллежи, стадионлар қурилди, илк бор Республикада «Баркамол авлод» спорт ўйинлари мусобақаси ўтказилди. Қисқаси, Жиззах тез фурсатларда ривожланган вилоятлардан бирига айланди, пахта режасини ҳам бажарди. Мен учун Жиззах вилояти — иккинчи ватаним, энг яқин қадрдонларим шу вилоятда», — деди Рафиқов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўша қийин пайтда мени Жиззахга олиб кетди» — Қудратулла Рафиқов